Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темур Кападзе терма жамоага вақтинчалик бош мураббий бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан кучли мураббий олиб келиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Ҳозирча бу борада оғзаки келишувга эришилган бўлиб, тез орада расмий шартнома имзоланади ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарадиган мутахассис номи эълон қилинади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида Африканинг иккита кучли терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйини ўтказади. Кападзе мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш билан шуғулланади. Тез орада у терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этиши кутилмоқда.
Темур Кападзе фаолиятини Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида бошлаган. Кейинчалик «Пахтакор», «Бунёдкор», «Инчхон» (Жанубий Корея), «Шаржа» (БАА), «Ақтўбе» (Қозоғистон), «Локомотив» (Тошкент) клубларида тўп сурган.
Темур Кападзе ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида энг кўп 119та ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:32 / 29.03.2025
“Менинг вазифам футболчиларнинг ишини осонлаштириш” – Темур Кападзе
15:16 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
17:29 / 22.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
09:00 / 24.01.2025