Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик Азизхон Қаюмов вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори Азизхон Қаюмов 93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Азизхон Қаюмов 1926 йил Қўқон шаҳрида туғилган. 1949 йил Ўрта Осиё давлат Университетининг Шарқ факультетини тугатган. 1949 йилдан бошлаб Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институтида кичик илмий ходим, Шарқшунослик институтида илмий котиб, Тил ва адабиёт институтида директор лавозимларида ишлаган. 1979—1998 йилларда Қўлёзмалар институти директори лавозимида, 1998 йилдан то шу кунга қадар Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейида етакчи илмий ходим бўлиб ишлаб келди.
Азиз Қаюмовнинг хизматлари давлат томонидан юксак баҳоланиб, «Эл-юрт ҳурмати» (2003), «Ўзбекистон белгиси» (1995), «Шуҳрат» медали (1995) «Буюк хизматлари учун» ордени (2014) каби мукофотлар билан тақдирланган.
KUN.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
17:29 / 28.02.2025
Амир Темур ҳақида рисола ёзиб Совет тузуми тазйиқи остида қолган ўзбек олими – Иброҳим Мўминов
22:07 / 13.11.2024
Академик Темуржон Носиров 83 ёшида вафот этди
13:57 / 13.07.2023
“Қачонки эркинлик бўлса, ўшанда олимлар давлатга ёрдам беролади” — Америкадаги ўзбек профессори
07:35 / 24.12.2021