Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 17 киши отиб ташланган мактабни бузиб ташлашга қарор қилинди
17 киши отиб ташланган Флорида штатининг Паркленд шаҳридаги мактаб биносини бузиб ташлашга қарор қилинди.
Ушбу қарор мактаб раҳбарияти йиғилишида қабул қилинган. Аввалроқ Броуард округи мактаблар кенгаши бошлиғи Роберт Рэнси ўқувчилар фожиа юз берган бинода ўқимасликлари кераклигини айтган.
14 февралда “Марджори Стоунман Дуглас” мактабида 19 ёшли Николас Круз томондан содир этилган отишмада 17 киши ҳалок бўлганди, 15 киши жароҳат олганди. Қотил мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлиб, интизомни бузгани учун мактабдан четлатилган бўлган.
Таъкидланишича, мактаб раҳбарияти бинонинг бузилиши эҳтимолини штатнинг қонунчилик йиғини аъзолари билан муҳокама қилган. Маҳаллий парламент сенатори Билл Гальвано мактабнинг бузилиши ва янгисининг қурилишини 30 млн долларга баҳолаган.
Мавзуга оид
23:41 / 17.04.2025
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025