Ўзбекистон | 12:19 / 17.02.2018
26346
1 дақиқада ўқилади

Чимбой тумани ҳокими ўзгарди

Фото: Kruz.uz

Халқ депутатлари Чимбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси иштирок этган. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. 

Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Осербай Қазақбаев лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Пўлат Эшанов туман ҳокими лавозимига тайинланди.

П.Эшанов бунга қадар Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманига ҳоким тайинлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид