Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ExxonMobil Боку-Тбилиси-Жейхан нефть қувури акциядорига айланди
АҚШнинг ExxonMobil компанияси Боку-Тбилиси-Жейхан нефть қувурини бошқарувчи BTC Co. компанияси акциядорлари таркибига кирди.
ExxonMobil CIECO компаниясидан 2,5 фоиз акция сотиб олган. Маълум қилинишича, битим амалга оширилган.
Қуйидаги компаниялар нефть қувури лойиҳасини амалга ошириш учун 2002 йил августида таъсис этилган BTC Co. компаниясининг акциядорлари ҳисобланади: BP (30,1 фоиз), AzBTC (25), Chevron (8,9), Statoil (8,71), ТРАО (6,53), Eni (5), Total (5), Itochu (3,40), Inpex (2,5), ExxonMobil (2,50) ва ONGC (2,36).
Нефть қувурининг умумий узунлиги 1786 кмни ташкил қилади, ундан 443 километри Озарбойжон, 249 километри Грузия ва 1076 километри Туркия ҳудудидан ўтади. Қувурнинг қурилиши 2003 йил апрелда, нефть билан тўлдирилиши 2005 йил 18 майда бошланган.
Нефть қувурининг ўтказиш қуввати кунига 1,2 млн баррелни ташкил қилади.
Мавзуга оид
00:57 / 03.02.2021
АҚШнинг энг йирик нефт компанияси 40 йил ичида илк бор зарар кўрди
09:06 / 06.10.2019
Колумбияда Трансанд нефть қувури портлатилди
17:35 / 14.05.2019
Саудия Арабистонидаги нефть қувурларига дронлар орқали ҳужум қилинди
07:45 / 14.10.2018