Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик спортчи қишки Олимпиадаларнинг мингинчи олтин медал соҳиби бўлди
Пёнгчангдаги Олимпиадада эркаклар ўртасида фигурали учиш мусобақасида қишки Олимпиадалар тарихидаги мингинчи медаллар шодаси учун беллашув олиб борилди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Мусобақада япониялик спортчи Юдзуру Ханю ғолиб бўлди. У қисқа ва ихтиёрий дастурлардаги иштироки учун умумий ҳисобда 317,85 балл қўлга киритди.
Кумуш медал яна бир япониялик спортчи Сема Унога (306,90), бронза медал испаниялик Хавьер Фернандесга (305,24) насиб қилган.
Ханю Сочидаги олтин медалига Пёнгчангдаги олтин медални қўшиб қўйганидан ташқари, қишки Олимпиадаларнинг мингинчи чемпиони бўлди. Уно ва Фернандес мос равишда мингинчи кумуш ва бронза медаллари соҳибига айландилар.
Қишки Олимпиадалар тарихида биринчи чемпион 1924 йил 26 январда америкалик Чарльз Жотроу бўлган. У Францияда ўтган Олимпиадада конькичилар ўртасида 500 метрга югуришда ғолиб бўлган. Очиғини айтганда, ўшанда мусобақалар қишки Олимпиада мақомига эга бўлмаган. Жотроу икки йил ўтиб расман Олимпия чемпиони деб тан олинган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024