Жаҳон | 17:27 / 19.02.2018
34459
2 дақиқада ўқилади

Интернетда Сильвестр Сталлоне вафот этгани ҳақида фейк хабар тарқалди

Фото: Reuters

19 февраль куни ижтимоий тармоқлардаги пабликлар Ҳолливуд юлдузи Сильвестр Сталлоненинг ўлими ҳақида хабар берди. Тасдиқланмаган хабарларда артист саратон туфайли ҳаётдан кўз юмгани айтилади. Янгилик фейк бўлиб чиқди, бироқ бу аниқлангунига қадар, у интернетда анча тарқаб кетди.

Актёрнинг ўлими ҳақида World Tattoo & Piercing паблиги хабар тарқатди. «Сильвестр Гарденцио Сталлоне бугун эрталаб саратон туфайли вафот этди. Актёр ўз касаллигини сир сақлаган, бироқ охир-оқибат уни енга олмади», - дея ёзишган ҳамжамият муаллифлари. Улар постга сочи оқ ва сийраклашиб бораётган Сталлоненинг суратини ҳам қўшиб қўйишган. Худди шу янгилик гуруҳнинг Twitter’даги саҳифасида ҳам эълон қилинди.

Актёрнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўрганиб чиққан юзерлар унинг ўлими ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини тушуниб етишди. Актёр ишқибозлари бу ҳақда ўз саҳифаларида огоҳлантиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сталлоне 71 ёшда. У 50 дан ортиқ фильмда роль ижро этган. Актёр «Рокки» фильмлар серияси ва жангари жанрдаги картиналар туфайли машҳурликка эришган.

Мавзуга оид