Ўзбекистон | 20:14 / 19.02.2018
20118
1 дақиқада ўқилади

Кўҳна Бухоро осмонида илк бор ҳаво шари учирилди.

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳамда бир қатор тижорат банклар билан ҳамкорликда янги лойиҳага старт берилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар беради.

Фото: uzbektourism.uz

Маълум қилинишича, лойиҳа давомида яна 4 дона ҳаво шарлари сотиб олиниши назарда тутилган. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳларни мафтун этиш.

Фото: uzbektourism.uz
Фото: uzbektourism.uz

Айни пайтда осмонга кўтарилган аэростат шаҳарга ташриф буюрган сайёҳларга оддий ер сатҳидан 100 метр баландликда кўринадиган қадимги Бухоро гўзаллигини томоша қилиш имкониятини беради. Бу жойдан ёқимли кадрларни фотокамера хотирасига жойлаш имконияти бор.

Фото: uzbektourism.uz

 

Мавзуга оид