Жаҳон | 19:01 / 19.02.2018
4110
1 дақиқада ўқилади

Латвия марказий банки раҳбари ўз лавозимидан четлатилади

Фото: РИА Новости / Сергей Мелконов

Латвиянинг коррупцияга қарши курашувчи бюроси (KNAB) томонидан пора олиш гумони билан ҳибсга олинган Латвия Банки (марказий банк) президенти Илмарс Римшевич ўз лавозимидан четлатиладиган бўлди. Бу ҳақда Латвия бош вазири Марис Кучинскис маълум қилди. 

KNAB Римшевич учун 100 минг евро миқдорида гаров пули белгилади. Ушбу пул давлат ғазнаси ҳисобига ўтказиб берилди.

KNAB томонидан адвокатларига тақдим қилинган маълумотга кўра, бюро гаров пули ва Римшевичнинг гумонланувчи деб тан олиниши ҳақида қарор чиқарган. 17 февралда бюро Римшевични ҳибсга олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид