Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳридаги чиқиндихона олдидан чақалоқ жасади топилди
Наманган шаҳрининг Сардоба маҳалласида чақалоқ жасади топилди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2018 йил 16 февраль куни соат 13:45да Наманган шаҳар ИИБ ҲПБ ТП инспектори томонидан келиб тушган хабарга кўра, шаҳарнинг Сардоба маҳалласи Навоий кўчасида жойлашган “Алимпус” номли расмхона биноси орқа тарафида бўлган чиқиндихона олдига янги туғилган, эркак жинсига мансуб чақалоқ жасади қора рангли целофан пакетга солинган ҳолатда ташлаб кетилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада аёл ўз чақалоғини ўлдиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025