Фан-техника | 22:56 / 20.02.2018
5895
2 дақиқада ўқилади

Google Pay тўлов сервисининг расман ишга тушиши ҳақида эълон қилинди

Google ўзида Android Pay ва Google Wallet'ни бирлаштирувчи Google Pay тўлов сервисининг расман ишга тушиши ҳақида эълон қилди. Фойдаланувчилар яқин орада Android Pay'ни янгилаб, янги иловага киришлари мумкин бўлади. 

Таъкидлаш жоизки, Google Pay'ни компаниянинг барча маҳсулотларига интеграция қилиш мумкин.  Chrome браузери ва Assistant ёрдамчиси ҳам шулар жумласидандир. 

АҚШ ва Буюк Британия аҳолиси бир-бирига пул ўтказишда фойдаланган Google Wallet сервиси номи Google Pay Send'га ўзгарди. Яқин ойларда Google Pay'нинг асосий иловасида унинг функциялари пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ишлаб чиқарувчилар Google Pay орқали тўловни қўллаб-қувватлаш хизматларини қўшишни истаган компанияларга интеграция жиҳозлари, шунингдек ҳамкорлар рўйхати билан танишиб чиқишни тавсия қилишмоқда.  

Google Android Pay сервиси номи ўзгариши ҳақида жорий йилнинг январь ойи бошида маълум қилганди, бироқ ўшанда баъзи ОАВ компания тўлов сервисини ёпмоқда, деган версияни илгари суришганди. 

Мавзуга оид