Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА Саудия Арабистонини ЖЧ-2018’га қўймаслиги мумкин – ОАВ
ФИФА Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги сиёсий ихтилофдан ташвиш билдирмоқда ва у билан боғлиқ сабабларга кўра Саудия Арабистонини 2018 йилги жаҳон чемпионатига қўймаслиги мумкин. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистонига санкциялар қўлланиши мумкинлигига мамлакат раҳбариятининг футболга аралашаётгани ҳамда қиролликнинг Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Қатар клубларини қабул қилиш ҳамда ўз клубларини Қатарга юборишдан бош тортаётгани сабаб бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, ФИФА вазиятнинг бориши ортидан кузатмоқда ва “футболнинг сиёсийлаштирилиши билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар”нинг такрорланмаслигини истамоқда.
2017 йил 5 июнда Саудия Арабистони,. БАА, Баҳрайн, Миср ва бир қатор бошқа давлатлар Қатарни террорчиликда ва уларнинг ички ишларига аралашувда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узганди. Шундан кейин Қатарга нисбатан иқтисодий санкциялар ва транспорт блокадаси жорий қилинган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
11:45 / 15.05.2025