Жаҳон | 21:43 / 21.02.2018
8773
2 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати маълум қилди. 

Йиғилишда 2017-2020 йилларга мўлжалланган миллий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш масалалари ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазият муҳокама қилинган. 

Назарбоев ўтган йил қабул қилинган стратегия пайдо бўлаётган таҳдид ва чақириқларни аниқлаш ва уларга қарши чораларни қабул қилишга имкон беришини таъкидлаб ўтган. 

“Ўтган йил миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасида дастурий ҳужжатни қабул қилдик. Миллий хавфсизлик нафақат мудофаа ёки ички сиёсат соҳасида, балки барча соҳаларда, жумладан иқтисодиёт соҳасида ва ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда таъминланиши керак”, деб айтган Қозоғистон президенти йиғилишда. 

Йиғилишда Жанубий Қозоғистондаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сифатини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инфратузилмани мустаҳкамлаш, авариявий мактабларни тиклаш ва янгиларини қуриш, диний экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинган. 

Йиғилиш якунларига кўра Назарбоев марказий ва маҳаллий идораларга бир қатор топшириқлар берган.

 

Мавзуга оид