Фан-техника | 19:21 / 21.02.2018
5820
2 дақиқада ўқилади

SpaceX ўз ракетасининг бир қисмини улкан тўр ёрдамида илиб олмоқчи 

Фото: Twitter/@Teslarati

SpaceX компанияси Falcon 9 ракетаси бош обтекателининг ярмини улкан тўр ёрдамида илиб олмоқчи. Ушбу тўрнинг сурати твиттерда фотожурналист Паулин Акалин томондан жойлаштирилди. 

Фотосуратчи Лос-Анжелесдаги Сан-Педро портида Mr. Steven кемасида ёйилган улкан тўрни суратга олди. Ушбу тўр Falcon 9 ракетаси PAZ сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққандан кейин унинг элементининг тушишини юмшатиш учун мўлжалланган. Парвоз бугун, 21 февралга режалаштирилган..

100 км баландликда бош обтекателнинг бир тонна келадиган ярим бўлаги тезлиги товуш тезлигидан тахминан 10 марта каттароқ бўлади, 10 км баландликда эса товуш тезлигининг ярмини ташкил қилиши керак. Парвоз траекториясининг бу қисмида бош обтекателда парашют очилиши ва GPS тизими ёқилиши кутилмоқда. GPS тизими Mr. Steven кемасига ракета бўлаги тушадиган жойни аниқлашга имкон беради. 

Ракетанинг икки қисмдан иборат бош обтекателининг нархи 6 млн доллар туради. Обтекателнинг ярми сақланиб қолиши SpaceX’га нархи 62 млн долларга баҳоланаётган оғир ракета парвози қийматини тахминан 5 фоизга камайтиришга имкон беради.

Мавзуга оид