Спорт | 09:05 / 23.02.2018
7198
2 дақиқада ўқилади

Формула-1: “Мерседес” ва “Феррари” янги болидларини тақдим қилди

22 февралда “Формула-1” пойгасининг “Мерседес” жамоаси янги пойга машинаси – Mercedes-AMG W09 EQ Power+’ни расман тақдим қилди. Бу болид Британиянинг “Сильверстоун” трассасида тақдимот маросими доирасида дебют қилди.

Тақдимотда жамоа пойгачилари Валттери Боттас ва Льюис Хэмилтон иштирок этдилар. Улар янги мавсумда айнан шу болид билан иштирок этадилар. Машинани трасса бўйлаб Боттас синаган, 4 карра чемпион Хэмилтон эса болиднинг расмий тақдимотида иштирок этган.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Шунингдек, “Феррари” ҳам шу кун ўзининг янги болидини намойиш қилди. Машина SF71H деб номланди. Болиднинг ташқи кўриниши бироз янгиланган.

SF71H
Фото: Ferrari SpA
SF71H
Фото: Ferrari SpA

Ўтган мавсумда жамоа 522 очко тўплаб, муҳандислар жадвалида 2-ўринни эгаллаганди. Бу очколардан 317 тасини Себастьян Феттел, 205 тасини Кими Райкконен олиб келган. Янги мавсумда “Феррари” пойгачилари ўзгаришсиз қолади. Жамоанинг ривожлантириш бўйича пойгачиси Даниил Квят бўлади, учинчи пойгачи сифатида Антонио Жовинацци иштирок этади.

 

Мавзуга оид