Спорт | 08:48 / 23.02.2018
16883
2 дақиқада ўқилади

Испанияда «Спартак» ишқибозлари иштирокида тартибсизлик: полициячи ҳалок бўлди

Бильбаода Европа лигасининг 1/16 финали доирасида «Атлетик» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги жавоб баҳсидан аввал ишқибозлар ўзаро тўқнашуви юз берди. Натижада испаниялик полициячи ҳалок бўлди.

Иносенсио Ариаса Гарсиа исмли полициячи 50 ёшда бўлган, деб хабар бермоқда Marca. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими юрак хуружи туфайли ҳаётдан кўз юмди, бу россиялик ишқибоз томонидан отилган мушак портлаб кетгани туфайли юз берган. Ҳодиса Бильбаодаги Плайя Мойюа майдонида содир бўлди, бу ерда басклар полицияси 200 дан ортиқ рус ишқибозини ҳайдаб солишга уринди.

Фото:  AP

«Спартак» беллашувда «Атлетик» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ уйдаги 1:3 ҳисобидаги мағлубият туфайли Европа лигасини тарк этди.

Бильбао ҳокими Хуан Мари Абурто ҳам россиялик ишқибозлар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Бильбаога қайтманг! Биз сизларни кўришни хоҳламаймиз! Ҳеч қандай толерантлик. Буни қилган одам бунинг учун нарх тўлайди», - дея ёзган Абурто «твиттер»даги саҳифасида.

Фото: AP
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Фото: РИА Новости
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид