Жаҳон | 23:30 / 23.02.2018
7868
1 дақиқада ўқилади

Лас-Вегасдаги казино эгаси АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси қурилишига пул ажратмоқчи 

Шелдон Адельсон. Фото: AP

Келиб чиқиши яҳудий бўлган америкалик тадбиркор, миллиардер Шелдон Адельсон Оқ уйга АҚШнинг Ал-Қудсдаги элчихонаси қурилишида ёрдам беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Айни вақтда АҚШ президенти маъмурияти вакиллари ушбу таклифни кўриб чиқишмоқда ва дипломатик мулкни қуриш учун хусусий сармоячилардан маблағ олиш қанчалик қонунийлигини аниқлашмоқчи.

Жумладан, элчихона қурилишини молиялаштиришга бир нечта истовчиларни қўйиш варианти ҳам қаралмоқда. Бироқ бунинг ортидан яна танқидлар янграши мумкин. 

Шелдон Адельсон Лас-Вегасдаги казинолар тармоғига эгалик қилади ҳамда Bloomberg’нинг миллиардерлар рейтингида 20-ўринни эгаллайди.

Аввалроқ Дональд Трамп Ал-Қудсда АҚШ элчихонасининг “кичик версияси” пайдо бўлишини айтганди.

Мавзуга оид