Спорт | 12:38 / 23.02.2018
26535
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Бэйл бўйича якуний қарорга келди

Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл ёзда клубни тарк этади, деб хабар бермоқда Marca. 

Мадридликлар уэльслик футболчининг жароҳатларга мойиллиги туфайли, унинг хизматидан воз кечиш ҳақида якуний қарорга келганлар. 2013 йилда «Реал» таркибига қўшилган Бэйл жами 25 марта жароҳат олган ва 78та ўйинни ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Бэйл учун «Тоттенҳэм»га 100 миллион евро тўлаган эди. Унинг шартномаси 2022 йилгача амал қилади.

Мавзуга оид