Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Афғонистон бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилади. АҚШ ва Россия таклиф этилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ, Россия ва Хитойни март ойи охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга таклиф қилди.
Тошкентдаги конференция шу йилнинг 26--27 март кунларида ўтказилиши режалаштирилган.
«Биз давлатларни таклиф қилишда давлатларнинг минтақадаги вазият ривожида тутган муҳим ўрнини ҳисобга олдик. Шу туфайли Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Қўшма штатларни глобал мақомда таклиф қилдик», деган вазир.
Комилов Покистон, Эрон ва Ҳиндистон ҳам ушбу конференцияга минтақавий даражада таклиф қилинганини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари ҳам конференцияда иштирок этади.
У Ўзбекистон томони конференциядан кейин Афғонистонда сиёсий мулоқотлар бошланажагига ишонч билдиришини қайд этган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025