Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс ҳажвий кўрсатувда супермаркетдаги нархларни топишга ҳаракат қилди (видео)
Microsoft асосчиси Билл Гейтс “Эллен Деженерес шоуси” ҳажвий кўрсатувида иштирок этди. Кўрсатувнинг янги сонида миллиардердан супермаркетдаги маҳсулотлар нархини аниқлаш сўралган. Анчадан бери дўконга бормаганини айтган Гейтсга баъзи ҳолларда залдаги томошабинлар ёрдам берган.
Гейтсдан 5 та маҳсулот нархини топиш сўралди, булар: гуруч ва макарон маҳсулотларидан иборат қоришма Rice-A-Roni, кир ювиш учун Tide капсулалари, тишни тозалашга мўлжалланган ип, Totino's пиццаси ва начос учун тайёр аралашма.
Айтиш жоизки, миллиардер фақатгина тиш учун иплар нархини ўзи тўғри топа олган, қолган ҳолларда унга бунда томошабинлар ёрдам беришган. Жумладан, Гейст кир ювиш воситасидан бошқа маҳсулотларнинг нархини асл нархидан баландроқ айтган. Гейтс кир ювиш воситасини 4 долларга баҳолаган, ваҳоланки у 20 доллар турар экан.
Умуман олганда, миллиардер маҳсулотларнинг анча арзонлигини қайд қилган.
Мавзуга оид
22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
23:19 / 01.03.2025