Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
79 ёшли саудиялик 21 километрга югуриб Олимпия қўмитаси президенти томонидан тақдирланди
Шанба куни бўлиб ўтган 21 километрли ярим марафонда 79 ёшли саудиялик кишининг иштироки ҳақиқий сенсацияга айланди. GulfNews шу ҳақида хабар берди.
Саудия Арабистони Олимпия қўмитаси президенти ва Спорт бошқармаси раиси Туркий Ал-Шайх 79 ёшли Халаф Ал-Балавийга "мисли кўрилмаган жасорати учун" 100 минг саудия риалини топширди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Ал-Балавийни қатъият рамзи сифатида улуғлаб, ёшлар учун яққол мисол деб аташди.
"У спорт масъуллари томонидан эътирофга лойиқ. Яқин йилларда уни яна мусобақаларда кўриб қоламиз, деб умид қиламиз", - деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Ярим марафон уч тоифани ўз ичига олганди: профессионал (21 км), ҳаваскор (8 км) ва кўнгилочар (4 км).
Қирол Сауд Университетида якунига етган пойгаларда юзлаб кишилар иштирок этишди. Ҳар бир тофиа бўйича илк ўн ўринни олган кишиларга мукофот ва совғалар топширилди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025