Ўзбекистон | 11:00 / 25.02.2018
47652
1 дақиқада ўқилади

Аҳоли қайси ташкилотлардан кўпроқ норози?

Одамларни айни пайтда қандай муаммолар кўпроқ қийнамоқда? Улар кўпроқ қайси ташкилотлар фаолиятидан норози бўлмоқда? Бозор муносабатлари шароитида истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилиняпти? Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ЎзА мухбири билан суҳбатда бунга аниқлик киритди.

– Таҳлиллар ўтган йилдаги мурожаатлар сони 2016 йилдагидан 4219 тага кўпайганини кўрсатмоқда. Ариза ва шикоятларнинг 12976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга етказилган 4 миллиард 397 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Мурожаатлар таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (4389 та, 31,1 фоиз), савдо (3320 та, 23,5 фоиз) ва электр таъминотига (2201 та, 15,6 фоиз) тааллуқли эканини кўрсатмоқда.

Шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш (742 та, 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та, 3,6 фоиз), транспорт (273 та, 1,9 фоиз), алоқа (317 та, 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та, 1,9 фоиз) йўналишида ҳам мурожаатлар кўплиги кузатилади.

Мавзуга оид