Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма. Қишки Олимпиаданинг ёпилиш маросими
25 февраль куни Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида XXIII Қишки Олимпия ўйинлари ёпилиш маросими ўтказилди.
16 кун давом этган мусобақада Норвегия 14та олтин, 14та кумуш ва 11та бронза медаль билан биринчи бўлди. Иккинчи ўринни Германия (14-10-7), учинчи ўринни Канада терма жамоаси (11-8-10) эгаллади.
Россиялик олимпиячи атлетлар жамоаси эса 2та олтин, 6та кумуш ва 9та бронза билан 13-ўриндан жой олди. Россияликларга ёпилиш маросимида ҳам Россия байроғи остида чиқишга рухсат берилмади, атлетлар кўнгилли томонидан кўтарилган олимпия байроғи остида юриб ўтишди.
Маросим якунида Жанубий Корея шаҳри эстафетани 2022 йилги ўйинларга мезбонлик қилувчи Пекин шаҳрига топширди.
Олимпиада ёпилиш маросимининг юқоридан кўриниши
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп, Корея республикаси президенти Мун Жэ Ин ва унинг рафиқаси
Барча давлатлар бир халқа атрофида бирлашган маҳал
Ёпилиш маросимида Ўзбекистон байроғи Украина ва Россиялик олимпиячи атлетлар нейтрал байроғи орасида
ХОҚ президенти Томас Бах Пёнгчанг-2018 олимпиадасини расман ёпиқ деб эълон қилди
Бах Олимпиада байроғини келгуси Қишки олимпия ўйинлари мезбони, Пекин шаҳри мэрига топширди
Пёнгчангда олимпия машъаласи ўчирилди