Жаҳон | 17:50 / 25.02.2018
9435
1 дақиқада ўқилади

Сурия курдлар партияси раҳбари Туркия сўрови билан Чехияда қўлга олинди

Суриядаги курдларнинг «Демократик иттифоқ» (PYD) партияси етакчиси Солиҳ Муслим Муҳаммад Прагада қўлга олинди. Reuters агентлиги курдларнинг сиёсий коалициясига асосланган ҳолда хабар тарқатишича, у Туркия сўрови билан қўлга олинган.

Муслим Муҳаммад Сурия шимолидаги автономияни бошқарувчи «Демократик иттифоқ» партияси ҳамраиси ҳисобланади. Туркия томони бу партияни айни вақтда Афринда туркларга қарши кураш олиб бораётган ўзини ўзи мудофаа қилиш халқ отрядлари (YPG) билан иттифоқчи санайди.

Бундан олдинроқ Туркия қуролли кучлари бош штаби Суриядаги амалиёт бошланганидан бери икки мингга яқин жангари йўқ қилганини маълум қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид