Жаҳон | 18:10 / 26.02.2018
92879
1 дақиқада ўқилади

Шридевининг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди

Фото: Reuters

Болливуд юлдузи – актриса Шридевининг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди, деб хабар қилмоқда India Today.

Актриса 24 февраль куни 54 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Дубайда бўлган, бу ерга қариндошининг тўйида қатнашиш учун келган.

Ўлим ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган маълумотларга кўра, Шридеви бахтсиз ҳодиса натижасида ҳаётдан кўз юмган – у чўкиб кетган.

Фото: India Today

Баъзи ОАВнинг аниқлик киритишича, актриса ваннага йиқилиб тушганидан сўнг юраги тўхтаб қолган. Шунингдек иддао этилишича, Шридевининг қонидан алкоголь излари топилган.

Мавзуга оид