Жаҳон | 22:39 / 26.02.2018
13190
1 дақиқада ўқилади

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида халқаро аэропорт очилди

Фото: Turkmenportal

26 февралда Туркманистоннинг Лебап вилояти маъмурий маркази бўлган Туркманобод шаҳрида халқаро аэропорт очилиши тантанали маросими бўлиб ўтди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, маҳаллий хўжалик “Гундўгди” томондан қурилган аэропорт шаҳардан 13 км узоқликда ҳамда Ашхобод-Туркманобод автомобиль йўли ва Ашхобод-Керки темир йўли яқинида жойлашган.

Аэропорт соатига 500 йўловчи ўтказа олади. Узунлиги 3800 метр ва эни 65 метр келадиган янги учиш-қўниш полосаси парвозларни таъминловчи замонавий воситалар – ёруғлик-сигнал берувчи ва метеорологик тизимлар билан жиҳозланган. Бу тизимлар аэропортда барча турдаги самолётларга хизмат кўрсатишга имкон беради.

Омборларга эга юк терминали йилига 200 минг тонна юкни қайта ишлашга мўлжалланган.

Аэродромда автоматлашган метеоролигик тизим, радиотехник, ёруғлик-сигнал берувчи ва орнитологик қурилмалар ўрнатилган.

Мавзуга оид