Жаҳон | 09:35 / 27.02.2018
9806
1 дақиқада ўқилади

Марокаш қиролининг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказилди

Фото: AP Photo

Марокаш қироли Муҳаммад VI 26 февралда юрагида жарроҳлик операцияси ўтказди. Таъкидланишича, операция муваффақиятли ўтган. Бу ҳақда MAP ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 20 январда 54 ёшли қиролда юрак ритми бузилиши аниқланган. Операция Париждаги “Амбруаз Паре” кардиожарроҳлик клиникасида ўтган. Қиролнинг юрак ритмини нормаллаштиришга муваффақ бўлинган. 

Таъкидланишича, қирол операциядан кейинги тикланишдан кейин одатий фаолиятига қайтиши мумкин.

Мавзуга оид