Жаҳон | 16:10 / 27.02.2018
10065
1 дақиқада ўқилади
Саакашвили тарафдорлари: Украина бош прокурори болта билан ҳужум қилди
Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили тарафдорларининг фейсбукда ёзишича, Украина бош прокурори Юрий Луценко уларнинг ёнига болта кўтариб чиққан ҳамда йўқ қилиб ташлаш билан таҳдид қилган.
Айни дамда улар Луценконинг уйи ёнида акция ўтказишмоқда ҳамда Саакашвилининг сафдоши Северион Донгадзе озод этилишини талаб қилишмоқда.
Украина Нидерландиядан Саакашвилининг овози намуналарини сўради
«Бош прокурор Юрий Луценко уйи ёнида ўрнатилган чодир шаҳарчасида яшаётганлар билан можарога болта кўтариб чиқди. У чодирлар ёнидаги генераторга болта билан зарба берди ва фаолларни ўлдириш билан таҳдид қилди. Ҳозир воқеа жойига патруль полицияси наряди келди, кўрсатмалар йиғилмоқда», - дейилади постда.