Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек» постида чегарадан ўтиш тартиби соддалаштирилди
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегараолди туманларида яшовчи фуқаролар қўшни республикага «Ойбек» халқаро чегара-божхона пости орқали визасиз бориш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида хабар берилган.
Қайд этилишича, 10 февралдан бошлаб чегарадан ўтишнинг соддалаштирилган тизими жорий этилди. «Ойбек» пости орқали Тожикистонга беш кунлик муддатга визасиз Ангрен ва Бекобод шаҳарлари, Бекобод, Пскент, Оҳангарон ва Бўка туманлари аҳолиси бориши мумкин.
Тожикистондан эса Ўзбекистонга Сўғд вилоятининг Бобожон Ғофуров, Матчин ҳамда Ашт туманларида яшовчилар шундай бориш ҳуқуққа эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда юзлаб фуқаролар Ўзбекистонга кириш учун «Дўстлик» постида соатлаб навбатда тургани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
16:52 / 29.04.2025
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади
18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
16:31 / 08.04.2025