Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беради
Тожикистон жорий йилнинг март ойи охири ёки апрель ойи бошида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бера бошлайди. Тожикистон электр энергиясининг қўшни мамлакатга экспорт қилинадиган умумий ҳажми йилига камида 1,5 млрд. КВт/соатни ташкил этади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда «АП» хабар бермоқда.
Бугунги кунда Душанбе ва Тошкент Тожикистон электр энергиясини Ўзбекистонга етказиб бериш нархи бўйича келишиб олди.
Ёзда Ўзбекистон Тожикистон электр энергиясини бир киловатт учун икки центдан харид қилади, қишда – бир киловатт учун 2,5 центдан.
«Тожикистон қўшни мамлакатга электр энергияси етказиб беришни исталган пайтда бошлаши мумкин, аммо Ўзбекистон жанубини Тожикистон билан боғлайдиган 60 километрлик электр узатиш линияларини тиклаш ва Турсунзода шаҳридаги тегишли ишлар ҳали тугалланмаган, бироқ бу йўналишдаги ишлар жадаллашмоқда», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025