Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ: 1 март куни ёмғир ва шамол кучайиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати Марказининг 2018 йил 28 февраль куни тақдим этган хабарномасига асосан, 2018 йил 1 март куни республика ҳудудида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши, жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат) гача, шамол билан биргаликда 23-28 м/с (83-101 км/соат) гача кучайиши мумкин, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 2 март куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
1-2 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Эҳтиёт чораларини кўриш, ҳамда фавқулодда вазиятлар ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам” рақамига мурожаат этиш илтимос қилинган.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
09:24 / 18.05.2025