Жаҳон | 09:19 / 28.02.2018
4795
1 дақиқада ўқилади

Сурияда авиазарба натижасида камида 24 киши ҳалок бўлди – ОАВ

Фото: Marine Corps/Reuters

АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Суриядаги Дайр-аз-Зор яқинига берилган авиазарбаси вақтида камида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий SANA агентлиги фуқаролар орасидаги манбаларга асосан хабар қилди.

Агентлик хабарига кўра, коалиция самолётлари Дхахрат ал-Аллуний туманига бир неча зарбалар берган. Манбалар оддий аҳоли орасидан камида 24 киши ҳалок бўлганини маълум қилишди. Шунингдек, жароҳат олганлар кўплиги айтилмоқда, уларнинг аниқ сони келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия АҚШ билан биргаликда Сурияда авиазарбалар беришни бошлаш имкониятини жиддий тарзда кўриб чиқаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид