Спорт | 19:30 / 28.02.2018
16851
1 дақиқада ўқилади

«Uzbek Tigers» вакили: «Кейинги иккита жангни ютишимиз керак»

Фото: KUN.UZ

WSB йўналишидаги мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси боксчиси, -69 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Маҳмуд Ғоипов эртага бўлиб ўтадиган жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи учрашувда Кубага қарши қўлдан келганча ҳаракат қилгандик. Бу сафар ўша мағлубиятдан хулоса чиқариб, яхши жанг ўтказишни ният қилганмиз. Мураббийларимиз билан жангга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага бу иш бериши керак, деб ўйлайман.

Эртага бўладиган жангда ва апрелда Венесуэлада бўладиган жангларда ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Шунда имкониятларимиз ошади.

Рақиб ҳақида фақатгина интернет орқали маълумотларга эга бўлдик. Кўп бўлмасада, унинг жангларини кўриб таҳлил қилдик. Бўлажак жангда бу ёрдам беради деб умид қиламан», дея гапириб ўтди Ғоипов KUN.UZ мухбири билан суҳбатда.

Мавзуга оид