Афғонистон президенти: «Толибон» сиёсий гуруҳ сифатида тан олиниши керак
Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» радикал ҳаракатини сиёсий гуруҳ сифатида тан олиш ғояси билан чиқди. Бу ҳақда Tolo News маҳаллий телеканали хабар берган.
Телеканал хабарига кўра, Ғани «Кобул жараёни» иккинчи халқаро конференциясининг очилишида сўзга чиқиб, Афғонистон ҳукумати толиблар ва уларнинг оилаларига паспорт бериши ҳамда ҳаракат етакчиларидан санкцияларни олиб ташлашга ҳаракат қилишини маълум қилди.
«Биз шунингдек, қамоқдаги толибларни озод қилиш рўйхати устида ишлаймиз», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Президентнинг таъкидлашича, ҳукумат тинч жараёнга қўшиладиган «Толибон» аъзолари хавфсизлигини таъминлайди. «Биз тинчлик музокаралари пайтида «Толибон»нинг фикрини инобатга оламиз», - деди Ғани.
Мавзуга оид
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
23:22 / 24.09.2024
БМТ Афғонистонда аёлларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашни талаб қилди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
00:53 / 22.09.2024