Спорт | 11:50 / 01.03.2018
13600
1 дақиқада ўқилади

«Uzbek Tigers» бўлажак рақибини 5:0га ютмоқчи

Фото: KUN.UZ

WSB йўналишидаги мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси боксчи, -60 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Шунқор Абдурасулов эртага бўлиб ўтадиган жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу сафарги жангларга тайёргарлигимиз яхши бўлди деб айта оламан. Кубадан учралган мағлубиятдан керакли хулосаларни чиқариб олдик. Эртага бўлиб ўтадиган жангларда 5:0 ҳисобида ютиб Кубадаги мағлубият вақтида қилган хатоларимизни тўғрилаб, айбимизни ювишга интиламиз.

Рақиб мутлақо нотаниш, уни фақат интернет орқали ўрганиш имконияти бўлди. Эртага бу қўл келади деган умиддамиз», дея гапириб ўтди Абдурасулов KUN.UZ мухбири билан суҳбатда

Мавзуга оид