Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда янги президент сайланди
Арманистон миллий йиғилиши ҳукмрон Республика партиясидан номзод Армен Саркисянни мамлакат президенти этиб сайлади. Бу ҳақда «Новости-Армения» хабар бермоқда.
Саркисян учун 90 нафар парламентарий ўз овозини берган бўлса, қарши – 10 нафар. Шу тариқа, Саркисян мамлакатнинг тўртинчи президенти сифатида сайланди.
Таъкидланишича, президент мамлакат бошқарувнинг парламентлик шаклига ўтганидан сўнг илк марта депутатлар томонидан сайланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон парламентида биринчи марта президентлик сайловлари бўлиб ўтиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025