Спорт | 16:39 / 02.03.2018
25286
2 дақиқада ўқилади

«Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos». Фотогалерея

WSB йўналиши бўйича мусобақларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси кеча Колумбиянинг «Colombia Heroicos» жамоасига қарши жанглар ўтказди. «Универсал» спорт мажмуасида кечган баҳсларда ўзебкистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

-52 кг вазнда рингга чиққан Худойназар Файзов рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, қолган боксчиларимиз рингда колумбияликларга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғалаба қозонишди ва якуний ҳисоб 4:1 кўринишни олишини таъминлашди.

Қуйида 1 март оқшомида бўлиб ўтган бокс жангларининг тарихга муҳрланган суратлари билан танишиб олишингиз мумкин

Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоаси жанг олдидан таништирув маросимида

​Икки кун муқаддам ўтказилган жанглар қаҳрамонларидан бири Ҳасанбой Дўсматов бу кеча шерикларини қўллаб қувватлаб турди

Яқин ўтмишнинг машҳур боксчилари Элшод Расулов ва Шерзод Абдураҳмонов

Худойназар Файзов барчасини яхши бошлаганди.​

Биринчи мағлубиятдан кейин Шунқорнинг жаҳли чиқди ​

 

Рақиб жароҳат туфайли жангни давом эттира олмади.​

Маҳмуд Ғоиповнинг кучли зарбалари Рангелни издан чиқарди ва у ҳам муддатидан олдин таслим бўлди.​

 Жароҳатидан тузалиб яна сафга қайтган Бектемир Мелиқўзиев қайтишини чиройли ғалаба билан нишонлади. 

 Бу сафар Баҳодир Жалолов рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Кун фотоси

Жамоа

​Суратлар муаллифи: Соҳиб Эгамов

 
 

Мавзуга оид