Жамият | 10:10 / 04.03.2018
36672
1 дақиқада ўқилади

Москвага 44 тонна носвой олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонлик бир йиллик қамоқ жазоси олди

Россия суди 2016 йил ёзида чегара орқали 44 тонна носвойни олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросига жазо ҳуқмини чиқарди. 

Россияда носвой сотиш тақиқланган. Бироқ Ўзбекистон фуқароси бунга қарамай, Москвага носвойни сотиш мақсадида етказмоқчи бўлган. Ноқонуний товар Россия чегарасининг Акбулак тумани ўтказиш пунктида аниқланган. 

Терговнинг аниқлашича, носвой бошқа шахслар билан тил бириктирилган ҳолда олиб ўтилмоқчи бўлган, бироқ бу шахсларни аниқлашнинг иложи бўлмаган.

Акбулак суди қўлга олинган ўзбекистонликни ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли маҳсулотни сотиш мақсадида ташишга уринишда айбдор деб топган. Ўзбекистонликка бир йиллик қамоқ жазоси ва 100 минг рубллик жарима тайинланган. Бундан ташқари, у 44 тонна носвойни йўқ қилишга кетган 250 минг рубллик харажатни тўлаб бериши лозим.

Мавзуга оид