Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АТР рейтинги: Федерер етакчиликни сақлаб қолди. Истомин янада пастлади
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Профессионал теннисчилар Ассоциациясининг (ATP) янгиланган рейтингида ҳам етакчиликни сақлаб қолди.
Рейтингнинг топ-10лигида биргина ўзгарши бўлган. Қолган теннисчилар ўз ўрнини сақлаб қолишган.
Ўзбекистонлик Денис Истомин жорий ҳафтадаги рейтингда яна 6 поғона пастлаб 87-ўринга тушиб кетган. Денис ҳисобида 658 рейтинг очкоси бор. Рейтингнинг Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси сифатида кўрсатилган Санжар Файзиев бу ҳафтада 26 поғона юқорилаб, 112 очко билан 372-ўринда бормоқда. 580-ўринда 50 очко билан Жўрабек Каримов бормоқда.
ATP рейтинги. 5 март ҳолатига кўра:
1 (1). Рожер Федерер (Швейцария) — 10 060.
2 (2). Рафаэл Надаль (Испания) — 9460.
3 (3). Марин Чилич (Хорватия) — 4870.
4 (4). Григор Димитров (Болгария) — 4635.
5 (5). Александр Зверев (Германия) — 4540.
6 (6). Доминик Тим (Австрия) — 3810.
7 (7). Давид Гоффен (Бельгия) — 3280.
8 (9). Хуан-Мартин дель Потро (Аргентина) — 3200.
9 (8). Кевин Андерсон (ЖАР) — 3080.
10 (10). Джек Сок (АҚШ) — 2650.
...
87 (81). Денис Истомин (Ўзбекистон) — 658.
372 (398). Санжар Файзиев (Ўзбекистон) — 112.
580 (582). Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) — 50.
Мавзуга оид
23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди
16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди
08:00 / 05.08.2024