Жаҳон | 08:33 / 06.03.2018
5085
2 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби Африкага сафарини бошлайди

Фото: AFP / Don MacKinnon

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 6 март куни Африкага илк сафарини бошлайди. АҚШ дипломатияси раҳбари 6 мартдан 13 мартгача давом этадиган сафари давомида Чад, Жибути, Эфиопия, Кения ва Нигерияга ташриф буюради.

Тиллерсон сафари давомида Африка давлатлари етакчилари билан террорчиликка қарши кураш, тинчлик ва хавфсизлик ҳамда ўзаро манфаатли савдо ва инвестицияларни илгари суриш йўлларини муҳокама қилмоқчи.   

Январда Тиллерсон матбуот анжуманда “Президент Дональд Трампнинг Африка давлатлари ҳақидаги кескин гапларидан кейин Вашингтоннинг бу давлатлар билан муносабатлари хавф остида қолмадими?” деган саволга АҚШ Африка давлатлари билан яхши муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини айтган. 

Трамп иммиграция бўйича сенаторлар билан йиғилишда учинчи дунё давлатларини “сассиқ жой” деб атаган. Жумладан, у нутқида Ҳаити, Сальвадор, Африканинг бир қатор давлатларини эслаб ўтган. Трампнинг бу гаплари кўплаб давлатлар томонидан танқидга учраган.

Мавзуга оид