Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳақида расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунлари бўйича президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон - Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида тижорат шартномалари ва иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги кооперацияга оид битимлар имзоланиши кўзда тутилган. Икки мамлакат санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилиши ҳам мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифига тайёргарлик Имомали Раҳмон назоратига олингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024