«Реал» сафарда ҳам «ПСЖ»ни енгиб, чорак финалга чиқди

Фото: Twitter/ChampionsLeague
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинлари ўтказилди.
Парижда кечган куннинг марказий ўйинида "ПСЖ" "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.
Мадридда кечган илк ўйинда ҳам 3:1 ҳисобида "Реал" ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, "Реал" икки ўйин натижасига кўра чорак финалга йўл олди.
ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 1:2
Голлар: 0:1 – 51 Роналду, 1:1 – 71 Кавани, 1:2 – 80 Каземиро.
ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Маркиньос, Верратти, Мотта (Пасторе, 59), Рабьо, Ди Мария (Дракслер, 76), Мбаппе (Диарра, 85), Кавани.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Ковачич (Кроос, 71), Каземиро, Асенсио (Иско, 82), Бензема (Бэйл, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Ковачич (32), Рамос (78), Кавани (84).
Четлатиш: Верратти (66).
Мавзуга оид

13:50 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?

10:25 / 30.04.2025
«ПСЖ» орзу томон қадам ташлади. «Арсенал» Лондонда мағлуб этилди

16:20 / 29.04.2025
«Арсенал» ва «ПСЖ» яна финалга чиқмоқчи. ЕЧЛ яримфиналидаги интригалар

12:45 / 27.04.2025