Спорт | 16:20 / 07.03.2018
5471
2 дақиқада ўқилади

Маҳрез фаолиятини якунлагани ёлғон бўлиб чиқди. Унинг саҳифаси ҳакерлар ҳужумига учраган

«Лестер» яримҳимоячиси Риёз Маҳрезнинг фейсбук ва твиттердаги расмий саҳифалари бузиб кирилган. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Маҳрезнинг фейсбукдаги саҳифасида у футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди. Маълум бўлишича, аккаунт бузиб кирилган ва у ерда ёлғон хабар тарқатилган. Маҳрез яқин ўртада футболчилик фаолиятини якунлаш ниятида эмас.

«Лестер» ҳам Риёз Маҳрезнинг фаолиятини якунлагани ҳақидаги хабарларни инкор этиб чиқди.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, «Лестер» клуби Маҳрезнинг «Фейсбук»даги аккаунти ҳакерлар томонидан бузилгани ҳақида баёнот берган.

27 ёшли футболчини ёзда «Рома», «Челси» ва «Барселона» жамоалари сотиб олишни истаганди, январда эса «Манчестер Сити» бу таклиф билан чиққан, аммо жамоалар «Лестер» билан трансфер борасида келиша олмагани маълум бўлганди.

Мавзуга оид