Женева автосалони–2018’нинг барча премьералари: тўлиқ рўйхат (фото)
Швейцариянинг Женевасида ўтадиган автосалон ўз эшикларини ташриф буюрувчиларга 8 март куни очади, бироқ унгача премьералар оқими бошлаб юборилди. Kolesa.ru автосалондан нималарни кутиш, нималарга эътибор бериш ва қайси янгиликлар энг қизиқ бўлиши ҳақида ҳикоя қилди.
Kia Сeed
Корейс автомобили К2 янги платформасида қурилган бўлиб, габарит ўлчамлари минимал тарзда ўзгартирилди: хусусан, унинг узунлиги ва ғилдираклар базаси аввалгисидек қолдирилди.
Toyota Supra
«Афсонанинг қайтиши»: японлар оз эмас, кўп эмас, ўз спорткупесининг премьерасини айнан мана шундай анонс қилмоқда. Японларнинг гибрид технологиялар соҳасидаги ишланмалари ва тажрибаси ҳисобга олинса, бундай купе ҳайдовчиларга алоҳида бир тажриба тақдим этиши мумкин.
BMW Z4
BMW ҳам японлардан ортда қолишни истамаяпти: улар ўзининг Z4 концептини аввал ҳам намойиш этиб бўлишган эди, Женевада эса серияли ёки серияолди родстернинг дебюти бўлиб ўтса керак. Бироқ ҳозирданоқ баварияликлар машина дизайни учун кучни аямаганини қайд этиш мумкин. Оммага фақат родстер намойиш этилган, келгусида эса қаттиқ томли автомобиль ҳам пайдо бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.
Suzuki Jimny
Эртами-кечи ҳар бир автомобил янгиланишга дучор бўлади — ҳаттоки вақтни писанд этмайдиган Land Rover Defender ёки Suzuki Jimny кабилари ҳам. «Британиялик»дан фарқли ўлароқ Jimny ўзига хос қирралар — кўзга ташланмайдиган ва эскича кўринишни сақлаб қоладигандек, лекин бу ерда «бахтга кўра» деган сўз ўринли, ахир айнан шу жиҳати учун уни севишади-да.
Hyundai Kona Electric
Бу машина европаликларни қизиқтирувчи машиналар сирасига киради: электрлаштирилган Kona бошқа қитъаларга етказилмаслиги кафолатланган. Корейс кроссовери электрик экологиклиги билангина эмас, реал вазиятда фойдаланиш муддатининг узоқлиги билан ҳам эътибор қозонмоқчи: бир зарядлаш билан у 400 км йўл боса олади.
Jaguar I-Pace
Британияликлар ўзларининг илк электромобиллари учун форматни тасодифан эмас, истеъмолчиларнинг истаклари ва бозорнинг янги талаблари асосида танлашган. I-Pace аллақачон синовларнинг тўлиқ циклини ўз бошидан кечириб бўлган ва серияли ишлаб чиқарилишга тайёр.
Mercedes-AMG GT4
Дунё ўзгармоқда: «тўрт эшикли купе» аллақачон ҳеч кимни таажжубга солмаяпти, ҳаттоки беш эшикли «кросс купе» ҳам. Буларнинг фонида немислар тарафидан Mercedes-AMG номи остида тўрт эшикли моделнинг ишлаб чиқарилиши кутилган ҳодиса ўлароқ қабул қилинди, боз устига, ғоявий рақобатчиларда аллақачон Porsche Panamera бор.
Lancia Stratos
Женевада спортча автомобиллар жуда кўп бўлади, лекин буниси, шубҳасиз, энг қизиқарлиларидан биридир. Афсонавий Lancia Stratos’нинг замонавий ижрода қайта тирилтирилиши на Lancia, на FCA концернига алоқадор эмас, у Италиянинг Manifattura Automobili Torino хусусий ательесида йиғилади. Ателье эгаси бундай машиналарнинг 25 донасини ишлаб чиқаришга лицензия олган. Унинг 835 минг долларлик нархи ҳам эксклюзив ихлосмандларини асло чўчитмаса керак.
Skoda Vision X
Бу ерда иштирок этадиган кўплаб автомобиллардан фарқли ўлароқ, Vision X ҳали серияли эмас: Женевада концепт дебют қилади. Бироқ Skoda серияли ишлаб чиқаришни узоқ куттирмайдиган компания саналади.
Peugeot 508
Пайдо бўлиши жуда кўпчилик томонидан башорат қилинган ва кутилган седан премьера олдидан махфийликдан халос бўлди, эртаси куниёқ расмий релиз эълон қилинди.
Hyundai Santa Fe
Янги Santa Fe’нинг ташқи кўриниши кроссовернинг Кореядаги расмий тақдимотидан ҳам аввал маълум бўлиб улгурган эди. Кутилганидек, автомобиль мотори аввалги моделлардан мерос, фақат унга саккиз поғонали автомат ҳам қўшилган.
Mercedes-AMG G 63
G-Class ўзи у қадар янгилик саналмайди, гарчи Детройтдаги дебютидан сўнг ўзига катта эътиборни жалб қилиб келаётган бўлса-да. Яқинда бизга G 63 янгиланган вариантни тақдим этишди ва унинг «тириги»ни илк бора айнан Женева автосалонида кўрамиз.
BMW X4
Янги Х3 чиққанидан сунг X4 нинг янги авлоди дебюти кутилаётган ҳодиса эди, мана, шу кунларга ҳам етиб келдик. Оммани янги стилдаги орқа оптикаси ҳайратлантириши мумкин, лекин техник жиҳатдан машина барибир ўша Х3 нинг ўзгинаси.
Corbellati Missile
Суперкарлар — доимо қизиқарли мавзу бўлган, амбицияли ва уникаллари эса икки карра қизиқроқ. Corbellati компанияси март ойида илк бор ўзининг Missile номи остидаги автомобилини тақдим этади. Ишлаб чиқарувчи ўз автомобилига «супер» эмас, «гипер» атамаси ишлатилишини истайди, чунки бу автомобилнинг тезлиги соатига 500 км.дан ошади. Қуввати эса 1850 от кучи.
Citroёn Berlingo
Агар Citroёn модуллар чизиғини кузатмасангиз, қўшимча шипшитишларсиз янги Berlingo’ни танимаслик мумкин, чунки у французлар учун хос бўлган ечимлар билан тўлиб тошган. Бироқ бу ҳол модел учун жуда фойдали, чунки айнан шундай «хос» ечимлар Ситроэнларни таниқли қилади.
Peugeot Rifter
Citroёn’дан фарқли ўлароқ, Peugeot’дан унинг эгизаги Berlingo нафақат авлодини, шунингдек исмини ҳам ўзгартирди: энди у Partner эмас Rifter деб аталади. Техник жиҳатдан у Berlingo’га жуда ўхшаш.
Lexus UX
Японлар мазкур автомобилнинг концептини 2016 йилдаёқ намойиш этишган, у серияли ишлаб чиқариладими-йўқми бир-икки ҳафтадан сўнг аниқ билиб оламиз.
Mercedes-Benz EQC
Агар Hyundai’нинг электр Kona’си ёки Jaguar’нинг I-Pace’си сизни электр кроссоверлар туғилаётганини инонтира олмаса, бу машина якуний ва енгиб бўлмас далил ҳисобланади. Mercedes-Benz ҳам сегментга биринчилардан бўлиб чиқиб келишни мўлжаллаганлардан: Женевада немислар ўзларининг серияли ишлаб чиқариладиган EQC’ини намойиш этишади.
Volvo V60
Шведлар Женева автосалони арафасида ўзларининг янги V60’ини ишлаб чиқаришди ва уни иккиланмасдан «таниш маҳсулотлардан тайёрланган коктейл» деб аташ мумкин. Дизайнерлик ечимлари «кексароқ» V90’дан, вертикал «планшетли» интерьер XC60 кроссовериники билан бир хил.
Мавзуга оид
08:50 / 12.07.2024
Тошкентдаги яна бир автосалон одамларни алдагани айтилмоқда
07:44 / 27.03.2024
Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни алдаб олган «автосалон эгалари» қамалди
13:16 / 25.03.2024
Сенат раиси Женевада БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди
21:31 / 29.02.2024