Фан-техника | 17:45 / 09.03.2018
7594
2 дақиқада ўқилади

Uber ҳайдовчисиз машиналари юкларни ташишга старт берди

Uber компанияси ўзининг ҳайдовчисиз автомобиллари парки ишга тушгани ҳақида маълум қилди. Мазкур паркдаги автомобиллар Uber Freight юк ташиш иловасидан тушган буюртмаларни бажаради. Компания ўзининг ҳайдовчисиз таксиларини синовдан ўтказган Аризона штатида ҳайдовчисиз машиналарда юк ташиш жараёнига старт берилган. 

Uber'да таъкидланишича, ҳозирча юк ташишда машиналар йўлнинг аксарият қисмида мустақил ҳаракатланувчи, лекин охирги бир неча милларда ҳайдовчилар томонидан бошқарилувчи транспорт занжири модели қўлланаётгани қайд этилган. Компания автоном юк ташиш тизимини ноябрь ойидан буён синовдан ўтказаётган эди, бироқ расман бу ҳақида эндигина эълон қилди. 

Ҳайдовчи ва ўзини ўзи бошқарувчи автомобиль тандеми Uber'да робот катта шосселардаги ҳаракатларни яхши уддалаши, бироқ шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатларда қўшимча синовлар талаб этилиши билан изоҳланган. Бундан ташқари, мазкур усул қисқа муддатли истиқболда ҳайдовчиларни ишчи ўринларидан маҳрум қилмайди. 

Uber ҳозирча автотураргоҳда нечта юк машинаси борлиги, қандай турдаги товарлар ташилиши ва автомобиллар қанча масофани мустақил босиб ўтганига доир тафсилотларни ошкор қилгани йўқ. Uber илғор технологиялар жамоаси бугунга келиб барча транспорт воситалари умумий ҳисобда 2 миллион миль йўлни босиб ўтганини маълум қилишди. Компания жараённи тўлиқ автоматлаштирув, яъни юк ташиш инсон ёрдамини талаб қилмайдиган даражага етказишни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид