Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алоқа хизматлари сифатини янада яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур қарор билан қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Молиявий санкциялар (жарималар) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади,
Масалан, эндиликда мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида молиявий санкция қўлланилишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025