Ўзбекистон | 12:55 / 10.03.2018
10323
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Artel, Akfa, Imzo ва Samsung корхоналари Тожикистондаги Made in Uzbekistan кўргазмасида қатнашишмоқда

Фото: Artel

9-11 март кунлари Artel, Akfa, Imzo ва Samsung корхоналари Тожикистондаги Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Made in Uzbekistan кўргазмасида қатнашишмоқда.

Made in Uzbekistan кўргазмасида  фармацевтика, оғир ва енгил саноат, автомобиль саноати, маиший техника ва электроника ускуналарини ишлаб чиқариш каби соҳаларда иш юрутувчи корхоналар қатнашмоқда.

Кўргазманинг мақсади юртимизнинг ишлаб чиқариш ва экономик потенциали, саноатимиз ютуқлари ва муваффақиятлари, инвестицион лойиҳалари, туризмнинг ривожланиш даражаси, маданий ва тарихий ёдгорликлари  билан яқиндан таништириш, ҳамда Тожикистон корхоналари билан янги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришдир.  

Фото: Artel 

Made in Uzbekistan кўргазмасида  Artel корхонаси газ плита, мини-печ, микротўлқинли печ, совиткич, кондиционер, дудбўрон, кир ювиш машинаси, телевизор, смарфтон ва бошқа маҳсулотларни тақдим этган.

Ҳозирда Artel маиший техникаси Тожикистон бозорларида фаол сотилмоқда. Artel чангюткичлари, мини-печлари, газ-плиталари ҳамда телевизорлари эса Тожикистон халқининг ҳурматига сазовор бўлган. Айтиб ўтиш боиски, Тожикистонда Artel савдо уйи бир йилдан бери муваффақиятли ишлаб келмоқда. Душанбе шаҳрининг аҳолиси Artel савдо уйининг кенг ассортименти билан яқиндан танишиш ва сотиб олиш имкониятига эга.

Фото: Artel 

Akfa ва Imzo корхоналари алюминий профиллар, пластик ойна, иситиш радиаторлари, пластик профиллар каби маҳсулотларни тақдим этишган. Akfa Ўрта Осиёда алюминий ва пластик профиллар, ҳамда иситиш радиаторлари ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади. Akfa маҳсулотлари юқори сифатга эга ва Тожикистон бозорларида фаол сотилмоқда.

Шунингдек, кўргазмада Artel ва Samsung корхоналарининг ҳамкорликда ишлаб чиқарган маҳсулотлари мавжуд. Samsung корхонаси телевизорлар, мониторлар, кир ювиш машиналари, чангюткич, совиткич ва кондиционер каби маҳсулотларни тақдим этган. Эндиликда Samsung халқаро корхонасининг маҳсулотларини Тожикистон бозорларида ҳамёнбоп нархлар бўйича сотиб олиш имконияти бор.

Фото: Artel 
Фото: Artel 

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари томонидан уюштирилган  Made in Uzbekistan кўргазмаси давлатлар орасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ҳамда Тожикистон давлати халқи учун миллий корхоналаримизнинг маҳсулотлари ва уларнинг хусусиятлари билан яқиндан таништириш учун  катта имкониятлар яратади.

Қўшимча маълумот учун artelgroup.org расмий саҳифасига ташриф буюринг.  

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид