Илон Маск ўз туннеллари учун футуристик электробусни кўрсатди
SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск твиттерда ўзининг бошқа компанияси - The Boring Company томонидан яратилаётган, шаҳарлар остидаги туннеллар учун электробус концепти тасвирланган видеони эълон қилди.
Better video coming soon, but it would look a bit like this: pic.twitter.com/C0iJPi8b4U
— Elon Musk (@elonmusk) March 9, 2018
«Ўйлашимча, буни соатига 241 километр тезликдаги ерости автоматлаштирилган электр автобус, деб атаса бўлади, у туннеллар ва лифтлар ўртасида автоматик равишда йўналишини ўзгартиради. Шу тариқа, ҳа, бу автобус», - дея ёзган Маск твитларга жавобида.
Тадбиркорнинг маълум қилишича, The Boring Company учун автомобиллар эмас, балки пиёдалар ҳамда велосипедчилар устувор масалага айланади. Шунингдек Маскнинг билдиришича, компанияси бутун шаҳар бўйлаб жойлашадиган кўплаб жуда кичик станцияларни барпо этишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
20:38 / 14.11.2024
NBC: Илон Маскнинг хатти-ҳаракатлари Трампнинг атрофидагиларнинг ғашини келтира бошлади
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024