Фан-техника | 22:45 / 10.03.2018
10384
2 дақиқада ўқилади

Машиналар ўрнига пиёдалар: Маск Boring Company туннеллари ғоясини ўзгартирди

10 мартга ўтар кечаси Илон Маск туннеллар қуриш билан шуғулланувчи ўзининг The Boring Company компанияси ғоясига ўзгаришлар киритилгани ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, энди афзаллик ҳайдовчиларга эмас, пиёдалар ва жамоат транспортига берилади. Энди ер ости транспорт туннеллари биринчи навбатда пиёдалар ва велосипедчиларни ташийди. Бошидан транспорт тизими шаҳар ичида шахсий машиналарни тез етказиш учун лойиҳаланган.

“Биз аввалгидек машиналарни ташиймиз, бироқ персоналлаштирилган жамоат транспортидаги барча эҳтиёжлар қондирилгандан кейин. Бу ҳалоллик масаласидир. Кимдир машина харид қила олмаса, уни олдинга қўйиб юбориш керак”, деб айтган Маск. 

Маскнинг айтишича, The Boring Company транспорт тизими бир парковка жойи ўлчамида минглаб станциялар жорий қилинишини кўзда тутади. Унинг фикрича, нисбатан кичик ўлчамли “капсула”лар пиёдалар оқимини метродан кўра яхшироқ эплай олади.

Маск йўловчиларни белгиланган йўналишлар бўйича ташийдиган транспорт станцияси демо-ролигини тақдим қилган. Видеода бундай капсулалар 200 км/соат тезликкача эриша олиши кўрсатилган. 

The Boring Company Лос-Анжелес (узунлиги 3,2 км) ва Балтиморда (20 км) ер ости туннеллари қурмоқда.

Маск 2017 йил апрелда тақдим қилган роликларда махсус ҳаракатланувчи платформаларда автомобиллар ташилиши кўрсатилган. Ушбу лойиҳа шаҳарни тирбандликлардан холос этиш усули сифатида ўйланган.

Мавзуга оид