Жаҳон | 09:30 / 10.03.2018
5892
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти лауреати Жон Салстон вафот этди

Фото: AFP

Британиялик генетик Жон Салстон 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Кембриждаги Сенгер институти сайтида хабар қилинади, Салстон ушбу институтга раҳбарлик қилган.

«Профессор Жон Салстон Сенгер институтига асос солган ва 1992-2000 йиллар генетик тадқиқотлар соҳасида тарихий туб бурилишлар даври бўлди», - дейилади хабарда.

2002 йилда Салстон генетика соҳасидаги тадқиқотлар учун Нобель мукофотини қўлга киритган.

Олимнинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

Мавзуга оид